«uzbekistan airports» тегли мақолалар


Ўзбекистон аэропортлари 2024 йилда 13,5 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди
15 январь 2025, 21:23

Ўзбекистон аэропортлари 2024 йилда 13,5 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

Ўзбекистон халқаро аэропортлари 2024 йилда 13,5 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Бу 2023 йилга нисбатан 30% га кўп. Хизмат кўрсатилган рейслар сони 33% га ошиб, 113,6 мингтага етди.

Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва террасада кафе ташкил этилади
24 декабрь 2024, 13:07

Тошкент аэропортида китоб дўкони, юк сақлаш хонаси ва террасада кафе ташкил этилади

Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган майдонларни ижарага бериш учун тегишли лотларни аукционга жойлаштирди. Тез кунларда пойтахт аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалида китоб дўкони ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент аэропортида рояль пайдо бўлди
17 декабрь 2024, 22:19

Тошкент аэропортида рояль пайдо бўлди

Энди дунёнинг кўплаб аэропортларида бўлгани каби Тошкент халқаро аэропортининг учиш залида ҳам рояль мавжуд. Жонли мусиқа тингловчилар учун ҳам, ижрочилар учун ҳам парвоз олдидан ўйин-кулги ва стрессдан халос бўлиш усули бўлади, деб ҳисоблайди Uzbekistan Airports.

Темирйўл ва авиация хизматлари таннархини пасайтириш жуда муҳим — президент
27 ноябрь 2024, 01:02

Темирйўл ва авиация хизматлари таннархини пасайтириш жуда муҳим — президент

Президент темирйўл ва авиация компаниялари трансформацияси жараёнига оид тақдимот билан танишди. У йўналишларни диверсификация қилиш, ташиш жараёнларини тезлаштириш, таннархни камайтириш муҳим эканини қайд этди ва соҳага консалтинг компанияси жалб қилиб, аниқ дастур ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.

Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
22 ноябрь 2024, 23:15

Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади

Тошкент аэропортида илк бор эшитиш қобилияти чекланган саккиз нафар фуқаро юк аравачаси оператори сифатида иш бошлади. Uzbekistan Airports фронтлайн персоналларни имо-ишора тилига ўқитиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди
20 ноябрь 2024, 17:19

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди. Бино олд фасади олдинга сурилади, натижада терминал майдони деярли икки бараварга кенгаяди. Ушбу босқичда яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратиш режалаштирилмоқда.

Аэропорт ходими пул эвазига ишга жойлаштиришни ваъда қилди, компания шубҳали одамларга ишонмасликка чақирди
15 ноябрь 2024, 21:33

Аэропорт ходими пул эвазига ишга жойлаштиришни ваъда қилди, компания шубҳали одамларга ишонмасликка чақирди

Фуқарога иш билан таъминлашни ваъда қилган Тошкент халқаро аэропорти ходими 1500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Uzbekistan Airports компанияси Ўзбекистон аэропортларида ишга фақат электрон тизим орқали қабул қилинишини маълум қилди ва одамларни шубҳали таклифлардан қочишга чақирди.

Янги Бухоро аэропорти шаҳар марказидан 26 км узоқликда, 307 гектар майдонда қурилади
10 октябр 2024, 13:12

Янги Бухоро аэропорти шаҳар марказидан 26 км узоқликда, 307 гектар майдонда қурилади

Янги Бухоро халқаро аэропортини қуриш учун 307 (айрим маълумотларга кўра, 380) гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилмоқда. Мажмуа шаҳар марказидан 26 км узоқликда жойлашади.

Ўзбекистон аэропортларида 9 ойда йўловчи ташиш ҳажми 33 фоизга ошди
9 октябр 2024, 22:54

Ўзбекистон аэропортларида 9 ойда йўловчи ташиш ҳажми 33 фоизга ошди

III чоракда Ўзбекистон аэропортларининг асосий кўрсаткичлари ошди. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан йўловчи ташиш 33 фоизга ўсиб, қарийб миллион кишини ташкил этди. 82 637 та рейсга хизмат кўрсатилди, бу ўтган йилнинг январь-сентябрига нисбатан 36 фоизга кўп.

Фото: Фарғона аэропортида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди
30 сентябрь 2024, 20:33

Фото: Фарғона аэропортида илк расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди

Фарғона аэропортида биринчи расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан келган 15 нафар аэрофотограф самолётларнинг учиш ва қўнишини кузатди. Уларнинг бир қисми Сўхга ҳам учиб борди. Фото.

Шаҳрисабз аэропорти 20 йилдан сўнг қайта иш бошлади
11 сентябрь 2024, 18:03

Шаҳрисабз аэропорти 20 йилдан сўнг қайта иш бошлади

2003 йилда ёпилган Шаҳрисабз маҳаллий аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади. Тошкентдан L410 русумли самолётдаги илк парвоз 1 соат 30 дақиқада етиб борди. Аэродром ҳозирда тўрт турдаги самолёт ва барча турдаги вертолётларни сиғдира олади.

Фото. Тошкент халқаро аэропорти қандай ўзгарди: панжарасиз ҳудуд, Pax Track ва бошқалар
1 сентябрь 2024, 12:27

Фото. Тошкент халқаро аэропорти қандай ўзгарди: панжарасиз ҳудуд, Pax Track ва бошқалар

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали янги кўринишда очилди. Бино панжаралардан халос бўлди, энди у ерга машинада бориш мумкин. Йўловчилар ва кузатувчилар учун катта зал ва ички ҳовли пайдо бўлди. Кейинроқ учиб келиш ва кетиш заллари бирлаштирилади, бу эса аэропортнинг сиғимини оширади.

Аэропортларда маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда — Uzbekistan Airports
20 август 2024, 20:51

Аэропортларда маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда — Uzbekistan Airports

Ўзбекистон халқаро аэропортларида маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кучайтирилди: ходимларга касаллик аломатлари тушунтирилди, ҳарорати юқори йўловчиларни аниқлаш ускуналари ўрнатилди. Касаллик тарқалаётган Африка давлатлари билан тўғридан-тўғри рейслар йўқ, деди Uzbekistan Airports.

Тошкент аэропортида учиб кетаётганлар учун кутиш ҳудуди кенгайтирилди
8 август 2024, 00:12

Тошкент аэропортида учиб кетаётганлар учун кутиш ҳудуди кенгайтирилди

Тошкент халқаро аэропорти учиш залининг «стерил» ҳудуди 2000 квадрат метрга кенгайтирилди. Бу умумий зални B5-B6-B7 чиқиш йўлаклари билан улаш имконини беради. Ушбу ҳудудда Hardee’s, Pizza Hut, La Croissanterie ва Pinkberry брендлари мавжуд фудкорт очилади.

Урганч аэропорти УҚЙ реконструкциясидан сўнг биринчи рейсни қабул қилди (фото)
6 август 2024, 18:58

Урганч аэропорти УҚЙ реконструкциясидан сўнг биринчи рейсни қабул қилди (фото)

Урганч аэропорти учиш-қўниш йўлагининг капитал таъмиридан сўнг биринчи самолётни қабул қилди. Тошкентдан учиб келган Uzbekistan Airways лайнери ҳаво аркаси билан кутиб олинди, йўловчиларга Хоразм нонлари узатилди. Фото.

Урганч аэропорти модернизация қилиниб, бошқарувга ўтказилади
5 август 2024, 17:16

Урганч аэропорти модернизация қилиниб, бошқарувга ўтказилади

Урганч аэропортини модернизация қилиш — янги учиш-қўниш йўлаги, янги терминал ва бошқа объектларни қуриш ҳамда «Қуриш, фойдаланиш, топшириш» ((Build-Operate-Transfer — BOT) модели бўйича давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга ўтказиш режалаштирилмоқда.

Урганч аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди
2 август 2024, 14:05

Урганч аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди

Урганч аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди. Учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш белгиланган муддатдан олдин якунланди.

Microsoft ишидаги узилишлар Ўзбекистон аэропортларига таъсир қилмади — Uzbekistan Airports
19 июль 2024, 14:58

Microsoft ишидаги узилишлар Ўзбекистон аэропортларига таъсир қилмади — Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports Microsoft ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмагани ҳақида хабар берди. Авиаташувчилар носозликларга дуч келса, ўз муқобил рўйхатга олиш тизимимизни таклиф қилишга тайёрмиз, дейди компания.

Урганч аэропортидаги таъмирлаш вақти йўловчилар Нукусгача бепул трансфер қилинади — жадвал
15 июль 2024, 20:04

Урганч аэропортидаги таъмирлаш вақти йўловчилар Нукусгача бепул трансфер қилинади — жадвал

Таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча (20 июль — 7 август) ёпилаётган Урганч халқаро аэропортидан Нукус аэропортигача бепул трансфер йўлга қўйилади. Автобуслар йўловчиларга жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам хизмат кўрсатади. Uzbekistan Airports махсус жадвални эълон қилди.

Термиз аэропортида реконструкция ишлари тўлиқ якунланди
11 июль 2024, 11:57

Термиз аэропортида реконструкция ишлари тўлиқ якунланди

Термиз аэропортида иккинчи юриш йўлаги ва асосий йўлак участкаси ҳамда перронда учта самолётлар турар жойларини қуриш ва ёритиш мосламаларини ўрнатиш ишлари якунланди. 2019 йилда реконструкциядан чиққан терминал, 2022 йилда эса бетондан қилинган учиш-қўниш йўлаги очилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг